04:06 18 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Футбольные мячи

Суперлига клуби бош мураббийи ишончни оқламагани учун истеъфога чиқарилди

© Sputnik / Александр Вильф
Спорт
Ҳавола олиш
73901

Бунга мавсум бошидан буён жамоа бор йўғи 1 очкони қўлга киритгани, рақиб дарвозаси атиги бир маротаба ишғол қилингани сабаб бўлган

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этувчи "Сўғдиёна" клуби бош мураббийи Александр Мочинов истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, клуб раҳбарияти ўтказган навбатдан ташқари йиғилишда жамоанинг қониқарсиз натижалари муҳокама қилинди.

Жамоа раҳбарияти Александр Мочиновни "Сўғдиёна" бошқарувига лойиқ эмас деб ҳисоблаб, истеъфога чиқарди.

Бунга мавсум бошидан буён жамоа бор йўғи 1 очкони қўлга киритгани, рақиб дарвозаси атиги бир маротаба ишғол қилингани сабаб бўлган.

"Мураббийга бешинчи турга қадар берилган ишонч ўзини оқламади. "Металлург"га қарши баҳс Александр Мочинов учун сўнгги имконият эди. Бу учрашувда ҳам ўзгариш сезилмади", дейилади хабарда.

Матбуот хизматининг билдиришича, "Сўғдиёна"ПФКда молиявий томондан ҳеч қандай муаммо йўқ. Мураббийлар штаби ва барча футболчиларнинг ойлик иш ҳақлари ўз вақтида бериб борилмоқда.

"Жамоани мавсумга тайёрлаш учун Александр Мочиновга барча имконият яратиб берилган эди. Бироқ у, бу имкониятлардан фойдалана билмади", дея қўшимча қилинади хабарда.

Жамоа эртадан "Навбаҳор"га қарши тайёргарликни бошлаши, тез орада бош мураббий номи эълон қилиниши маълум қилинган.

Асосий мавзулар