Ўзбекистонлик ёш шахматчи блиц бўйича Осиё чемпиони бўлди

© asianyouthchess2018Умида Омонова - чемпион Азии по Блитцу
Умида Омонова - чемпион Азии по Блитцу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шахматнинг тезкор тури – блиц бўйича 12 ёшли спортчилар орасида ўзбекистонлик Умида Омонова чемпион бўлди.

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик Умида Омонова Таиландда блиц бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионатида биринчиликни қўлга киритиди деб  хабар қилмоқда Ўзбекистон Шахмат федерацияси.

Блиц шахмат бўйча мусобақаларда ўйинлар 3 дақиқа давом этади. Ушбу мусобақаларда ўзбекистонлик Умила Омонова 7,5 балл жамлаб барча рақиблари устидан ғалаба қозонди.

© Фото: Федерация шахмат УзбекистанаУмида Омонова
Умида Омонова  - Sputnik Ўзбекистон
Умида Омонова

16 ёшгача бўлган ўсмирлар орасида Абдималик Абдисалимов жуда яхши ўйин кўрсатди. У 7 балл жамлаб кумуш медал соҳиби бўлди.

Ўзбекистонлик бошқа спортчилари қуйидаги натижаларга эришишди:  Хегай Юлия — 6 очко, Эминжонов Музаффаржон — 5,5 очко, Олимова Одина — 5 очко, Оразмухаммедова Махим — 4 очко ва Исламов Шахзод — 3 очко.

Ушбу мусобақада Ўзбекистондан 7 нафар спортчи ҳамда мураббий Геворгян Ирина ва халқаро арбитр Турдиалиев Хусан Худайкуловичлар иштирок этишмоқда.

Таиландда 1-8 апрел кунлари 8,10, 12, 14, 16 ва ёшли спортчилар орасида шахматнинг рапид, стандарт ва блиц турлари бўйича  Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун 9 апрел куни Таиландда стандарт шахмат бўйича якуний мусобақалар бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0