21:53 23 Октябр 2018
Эфир
  • RUB125.76
  • EUR9470.71
  • USD8226.10
Азиз Абдугафуров после боя с Дмитрием Чудиновым

Азизбек - WBC Silver камари соҳиби ёхуд ўзбек боксчиларига аталган кеча

© Национальный олимпийский комитет Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
46821

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида профессионал бокс бўйича жанг оқшоми якунига етди. Унда ўзбекистонлик боксчилар яққол устунлик билан ғалабага эришдилар.

Бокс кечасининг асосий жанги Азизбек Абдуғафуров ва россиялик Дмитрий Чудинов ўртасида бўлиб ўтди. Ўн икки раунд давом этган жангда Азизбек 118-110, 118-110, 117-111 ҳисобида ғалаба қозониб,  WBC Silver  камари соҳибига айланди.

Бу Азизбекнинг ўн биринчи жангдаги ўн биринчи ғалабасидир.

Профессиональный боксер Азизбек Абдугафуров
Скриншот
Профессиональный боксер Азизбек Абдугафуров

Унга қадар бўлиб ўтган тўқнашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Биринчи бўлиб рингга чиққан Жамшид Нажмиддинов грузиялик Анзор Гамгебелини биринчи раунддаёқ техник нокаутга учратди. Анзор уч бор нокдаун ҳолатига тушганидан сўнг жанг тўхтатилди.

Профессионал боксдаги дебют жангини ўтказган Бекзод Турсунбоев индонезиялик Рой Мухлисни биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.

Умид Рустамов грузиялик Давид Рибаконига қарши рингга кўтарилди. Жанг учинчи раундда тўхтатилди. Рефери грузиялик боксчи икки бор нокдаун ҳолатига тушиб қолганидан сўнг жангни тўхтатди. Умид фаолиятидаги тўртинчи жангда тўртинчи ғалабасига эришди.

Улуғбек Собиров грузиялик Жоржи Унгиадзега қарши рингга кўтарилди ва иккинчи раундда рақибини нокаутга учратди.

Олим Назаров грузиялик Хвича Гиголашвилини 100-91, 100-90, 100-90 ҳисобида очколар бўйича енгди.

Жасур Аҳмаджонов 80:70, 80:71, 80:70 ҳисобида индонезиялик Стеви Онген Фердинандус устидан ғалабага эришди.

WBC Silver чемпионлик камари соҳиби Қудратилло Абдуқаҳҳоров 8 раундлик жангда танзаниялик Тваха Кидукуга қарши рингга чиқди ва очколар бўйича 80:72, 80:72, 80:72 ҳисобида ғолиб бўлди.

Асосий мавзулар