Кутилмаган юлдузлар: мигрант футболчилар Петербургни ҳайратда қолдирди

Oбуна бўлиш
Sputnik мухбири Санкт-Петербург ҳаваскор футбол лигасида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар билан мулоқотда бўлди.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik, Дмитрий Матвеев. Санкт-Петербургнинг энг кучли футбол турнирларидан бири ҳисобланган “Спортинг-лига” футбол турнирида яқинда бир жамоа пайдо бўлди. Лиганинг бошланғич (учинчи) дивзионига кириб келган янги жамоа кетма-кет 7та ғалаба қозониб, тўғридан-тўғри финал ўйинига етиб келишди.

Янги пайдо бўлган “Лента” жамоаси таркибида 6 нафар меҳнат мигранти бор. Жамоа ҳомийси Россияда кенг тарқалган “Лента” номли супермаркетлар тармоғи.  Sputnik мухбири жамоа раҳбари ва икки нафар футболчи билан суҳбатда бўлди.

© Фото: Павел Путинцев/ВК"Лента" ҳаваскор футбол жамоаси
Кутилмаган юлдузлар: мигрант футболчилар Петербургни  ҳайратда қолдирди - Sputnik Ўзбекистон
"Лента" ҳаваскор футбол жамоаси

Шуни айтиб ўтиш керак-ки, бугунги кунда Россия ҳаваскор футболи жамолар сони, ўйин даражаси, клублар орасидаги рақобат бўйича анча юқорилаб кетган. Кўп ҳолларда жамоалар ўз таркибига собиқ профессионал футболчиларни таклиф қилинмоқда.

Ҳаваскор жамоалар ўйинчилари эса доимий маош ёки яхшигина пул мукофотлари олишади. Матчлар видеотасвирга туширилади, баъзан ҳатто жонли эфирда трансляция олиб борилади.

Сборная Узбекистана - победитель турнира Будущее зависит от тебя - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон термаси - жаҳон чемпиони

"Спортинг-лига" турнири Ole Promo турнири билан биргаликда Санкт-Петербургдаги энг кучли ҳаварскор турнирларидан биридир. Ушбу турнир ўйинларида ҳар бир жамоадан фақат 7 киши иштирок этади. Олдин бир поғона паст турнирларда ўйнаган “Лента” жамоаси “Спортинг-лига”на келиши биланоқ кетма-кет беш ғалабани қўлга киритиб ¼ финалга чиқишди. У ерда кучли “Райффайзенбанк” жамоасини мағлубиятга учратиб ярим финалга йўл олишди. Ярим финалда ҳам “Аэропост” жамоасини мағлубиятга учратиб, финалга чиқишди.

Питер ҳаваскор футбол дунёсини  бундай кучли дебют ҳайратга солди десак муболаға бўлмайди. Жамоага мухлислар диққат билан қарай бошлади, лекин унинг таркибида эса бирорта ҳам машҳур собиқ футболчи ёки бошқа машҳур фамилия йўқ эди.

© Фото: Павел Путинцев/ВК"Лента" раҳбари Павел Путинцев
Кутилмаган юлдузлар: мигрант футболчилар Петербургни  ҳайратда қолдирди - Sputnik Ўзбекистон
"Лента" раҳбари Павел Путинцев

Жамоа раҳбари Павел Путинцев айтишига қараганда, унинг қўл остида 7 нафар ўзбекистонлик мигрант футболчилар тўп суради. Улардан 2 киши олдин профессионал даражада футбол ўйнаган, қолганлар - ҳаваскор.

Жамоа аъзолари ишдан бўш вақтида, ҳафтада икки маротаба машғулотлар ўтказади. Машғулотлар жиддий спорт тренировкасига ўхшамайди, футболчилар ўз ҳузурлари учун завқ билан машғулот ўтказишади. Бу уларга жисмоний ҳолатини сақлаб туриш имконини беради.

“Биз ўзимиз иштирок этаётган барча ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз ва ҳозирча бунинг уддасидан чиқаяпмиз. Менинг ниятим, ушбу йигитлар футбол орқали пул ишлаб топишига имконият яратиш ва нафақат ҳаваскорлик даражасида”, - деди жамоа раҳбари.

“Лента” жамоасининг асосий ҳужумчи кучи - Тони Атажанов ва ярим ҳимоячи Бегзод Бегалиев. “Спортинг-лига”даги жамоанинг биринчи етти ўйинида улар икковлон 23та гол уришга муваффақ бўлишди.

26 ёшли Тони Атажанов Тошкентда туғилиб ўсган. Ўзбекистонда у олимпия заҳиралари спорт мактабида ўқиган ва уни 2010 йилда тугатган. Ўзбекистонда у "Чирчик" футбол клубида тўп сурган. Тони Россияга 2011 йилда ишлаш мақсадида келган. Айни дамда у қурилишда ва “Лента” магазинида ишлайди.

© Фото: Тони Атажанов /ВКТони Атажанов
Кутилмаган юлдузлар: мигрант футболчилар Петербургни  ҳайратда қолдирди - Sputnik Ўзбекистон
Тони Атажанов

“Россияга келишимга ота-онам қарши дастлаб қарши эдилар.  Ҳозир эса ундай эмас. Отам футбол ўйнаётганимни эшитиб хурсанд бўлдидар, чунки ўзлари ҳам собиқ футбол устози”, - дейди Тони.

Тони ишдан кейин Петербургдаги оддий ҳовли стадионларидан бирида футбол ўйнаб юрган.  У ерда унинг яхши ўйинчи эканлигини пайқаб қолишган ва бошланғич ҳаваскор лигалардан бирига таклиф қилишган.

24 ёшли Бегзод Бегалиев Қўқонда туғилган. Ўзбекистонда у  "Қўқон -1912" жамоасининг дубли таркибида футбол ўйнаган. Бегзод айтишига қараганда, катталар футболига (супер лига) ўтиш учун ундан пора талаб қилишган. Шунинг учун у футболда карьерасини давом еткиза олмаган.

© ФОто: Бегзод Бегалиев/ ВКБегзод Бегалиев
Кутилмаган юлдузлар: мигрант футболчилар Петербургни  ҳайратда қолдирди - Sputnik Ўзбекистон
Бегзод Бегалиев

2015 йилда Бегзод Россияга кўчиб ўтади. Дастлаб у реклама билан шуғулланадиган компанияда ишлайди. Кейинчалик ҳаваскор футбол орқали Павел Путинцев блан танишиб қолган ва “Лента” жамоаси аъзосига айланган.

Бегзод Ўзбекистонни соғинади, ҳар йили ўйига бориб келиб туради. У ерда унинг ота-онаси ва иккита синглиси ва қариндошлари бор.

Ўзбекистонлик иккала футболчи ҳам “Лента” жамоаси билан юқори натижаларга эришишига ишонади. Келажакда биз ушбу икки футболчини умумроссия профессионал футболда ҳам кўрсак ажаб эмас. Уларнинг ёшлиги профессионал ўсиш учун катта имконият яратади.

Янгиликлар лентаси
0