Санкт-Петербургдаги бокс мусобақасига Ўзбекистон энг кучли таркиб билан йўл олди

© Сайт НОК УзбекистанаСборная Узбекистана по боксу
Сборная Узбекистана по боксу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марат Қурбонов бошчилигидаги терма жамоа мураббийлар штаби ушбу турнир орқали Осиё ўйинларида иштирок этадиган боксчилар жисмоний ва функционал ҳолатини яна бир бор синовдан ўтказишади.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. 26-31 май кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича "Санкт-Петербург губернатори кубоги" баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси энг кучли таркиб билан иштирок этади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Узбекский боксер Санжар Турсунов на чемпионате мира по боксу - Sputnik Ўзбекистон
Россия бокс терма жамоаси Ўзбекистон боксчилари билан машғулот ўтказмоқчи

Мазкур мусобақада Европа, Осиё, Африка ва Американинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган боксчилар қатнашади.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Мирзобек Мирзаҳалилов, Шаҳобиддин Зоиров, Шунқор Абдурасулов, Алиёр Норалиев, Иқболжон Холдоров, Маҳмуд Ғоипов, Фазлиддин Мелибоев, Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев, Санжар Турсунов, Баҳодир Жалоловлар иштирок этишади.

Боксчилар мусобақада мураббийлар Марат Қурбонов, Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиохунов ва Баҳодир Эркаев қўл остида рингга чиқадилар.

Шунингдек, Алишер Полвонов турнирда ҳакам сифатида фаолият олиб боради.

Марат Қурбонов бошчилигидаги терма жамоа мураббийлар штаби ушбу турнир орқали Осиё ўйинларида иштирок этадиган боксчилар жисмоний ва функционал ҳолатини яна бир бор синовдан ўтказишади.

Янгиликлар лентаси
0