Ўзбекистон шахмат ватани деб расман тан олинади

© Foto : pixabayШахматы
Шахматы  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бутунжаҳон шахмат федерацияси раҳбари Кирсан Илюмжинов FIDE Халқаро Олимпия қўмитасига расмий хат тайёрлаётгани ва яқин орада Ўзбекистон шахмат ватани деб расман тан олинишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 4 июн – Sputnik. Бутунжаҳон шахмат федерацияси раҳбари Кирсан Илюмжинов яқин орада Ўзбекистон шахмат ватани деб расман тан олинишини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Бутунжаҳон шахмат федерацияси раҳбари Кирсан Илюмжинов 4 июнь куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон шахмат федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида қатнашди.

Умида Омонова - чемпион Азии по Блитцу - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик ёш шахматчи блиц бўйича Осиё чемпиони бўлди

"Бутунжаҳон шахмат федерацияси раҳбари нутқи давомида шахмат ватани Покистон, Ҳиндистон ёки Эрон эмас, балки Ўзбекистон эканлигига алоҳида урғу берди. Бу факт илмий тадқиқотлар, тарихчи олимлар томонидан ўрганиб чиқилган изланишлар натижаси эканлиги, FIDE бу борада Халқаро Олимпия қўмитасига расмий хат тайёрлаётгани ва яқин орада Ўзбекистон шахмат ватани деб расман тан олинишини маълум қилди", — дейилади хабарда.

Ўзбек шахмат мактаби жаҳонга Рустам Қосимжоновдек жаҳон чемпионини етиштириб берган. Шунингдек, Нодирбек Абдусатторов бугунги кунда жаҳоннинг энг ёш гроссмейстери бўлиб турибди.

Янгиликлар лентаси
0