03:41 21 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Подготовка к товарищескому матчу сборных Узбекистана и Уругвая

Уругвай – Ўзбекистон учрашуви иккита телеканал орқали жонли эфирда намойиш этилади

© Федерация футбола Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
110220

Баҳс 8 июн куни Тошкент вақти билан соат 04:00да Монтевидео шаҳрида бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоасининг Уругвай термасига қарши ўртоқлик учрашуви Ўзбекистоннинг SPORT TV ҳамда Россиянинг Матч ТВ телеканаллари орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Баҳс 8 июн куни Тошкент вақти билан соат 04:00да Монтевидео шаҳрида бўлиб ўтади.

Илгари бу икки мамлакатнинг ёшлар терма жамоалари ўзаро рўбарў келишган. Ўзбекистон терма жамоаси илк бор жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган терма жамоа билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018да Уругвай 25 июн куни Россия, 15 июн куни Миср ва 20 июн куни Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан қуйидаги футболчилар жой олишган.

Дарвозабонлар: Ботирали Эргашев ("Навбаҳор"), Умид Эргашев ("Насаф"), Элдор Суюнов ("Пахтакор").

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов ("Бунёдкор"), Санъат Шихов ("Бухоро"), Акрам Комилов ("Бунёдкор"), Достон Турсунов ("Нефтчи"), Ислом Қобилов ("Бунёдкор"), Шерзод Аъзамов ("Пахтакор"), Шуҳрат Мухаммадиев ("Локомотив"), Аббос Отахонов ("Металлург").

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков ("Насаф"), Азиз Ғаниев ("Насаф"), Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), Жасур Яхшибоев ("Пахтакор"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Локомотив"), Ислом Кенжабоев ("Насаф"), Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор"), Сардор Собирходжаев ("Бунёдкор").

Ҳужумчилар: Забиҳилло Ўринбоев ("Металлург"), Бобир Абдихолиқов ("Насаф").

Асосий мавзулар