Бош ҳакам Равшан Эрматов Испания-Марокаш баҳсида ҳал қилувчи қарорни қабул қилди

© Sputnik / Елена РускоФутбол. ЧМ-2018. Матч Испания - Марокко
Футбол. ЧМ-2018. Матч Испания - Марокко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Испания ва Марокаш учрашуви 2:2 ҳисобда якунланди. Испанияликлар ўйин сўнгги паласида ҳисобни тенглаштиришди. Тўғри қарор қилиш учун Равшан Эрматовга видеоассистентларнинг ёрдами керак бўлди.

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Испания терма жамоаси қаттиқ кураш билан кечган баҳсда дуранг натижага эришди. Ҳал қилув қарорни қабул қилиш учун бош ҳакам видеоассистентлар билан маслаҳатлашади.

Спортивный комментатор, телеведущий Василий Уткин - Sputnik Ўзбекистон
"Узр, Ровшан ака": Уткин Равшан Эрматовдан кечирим сўради

Испанияликлар ўйинда тўп эгаллашда ва ҳудудий устунликка қарамасдан икки марта ҳисобда ортда қолишди.

Бошида 14 дақиқада Халид Бутаиб гол урди, беш дақиқадан сўнг испанияликлар ҳисобни тенглаштиришди. Кейинчалик марокашлик Юссеф Эн-Несири иккинчи голни урди.

Гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотмаслик учун финал ҳуштак чалишига саноқли дақиқалар қолганда испанияликлар бурчакдан тўп киритадиган бўлишди. Бурчакдан узатилган тўпни Яго Алпас чиройли тарзда дарвозага киритади. Бироқ чизиқдаги ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат деб кўрсатади.

Ўзбекистонлик ҳаками Равшан Эрматов эркин зарба амалга ошириш кераклигини кўрсатади. Бироқ видеоассистентлар ҳолатни такроран кўргандан сўнг бош ҳаками Равшан Эрматовга ушбу гол қоида доирасида ўрилганлигини маълум қилишди. Шундан сўнг, Эрматов ушбу голни ҳисоблаш ҳақида қарор қилиб, марказ майдонига кўрсатади.

Ҳар иккала жамоа ўйинчилари қўпол ўйин кўрсатишмади, мароккашлик ўйинчиларга атиги 6 та сариқ карточка кўрсатилди.

Натижада ҳисоб 2:2 ҳисоб билан якунланди. Испания терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига ўтди. Энди улар чемпионат мезбони — Россия терма жамоаси билан учрашади.

Янгиликлар лентаси
0