Вадим Абрамовга мураббийлик лицензияси қайтарилди

© AFP 2023 / BEHROUZ MEHRIТренер Вадим Абрамов
Тренер Вадим Абрамов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Вадим Абрамов футболга қайтиши учун рухсат берди

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси сўнгги бор Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган Вадим Абрамов профессионал фаолиятини давом эттириши учун рухсат берди.

Футбол. ЧМ-2018. Матч Испания - Марокко - Sputnik Ўзбекистон
Бош ҳакам Равшан Эрматов Испания-Марокаш баҳсида ҳал қилувчи қарорни қабул қилди

Хабарда айтилишча, Вадим Абрамов бу борада Ўзбекистон футбол ассоциациясига мурожаат билан чиққанди. Ташкилот Ижроқўми унинг аризасини ўрганиб чиқди ва Вадим Абрамовга мураббийлик фаолиятини давом эттириш учун рухсат берди.

"Мазкур мутахассис мамлакат футболи учун салмоқли меҳнат қилган. У эришган натижалар ҳурматга лойиқ. Шу билан биргаликда Вадим Абрамов ҳам футболчилар, мураббийлар ва мутахассисларни ҳурмат қилиши лозим.

Мураббийлар, клублар раҳбарлари битта жиҳатни тўғри тушуниб олиши керак. Бундан буён футбол бедарвоза бўлмайди. Ҳар бир иш, ҳар бир ҳатти-ҳаракатнинг жавоби бўлмоғи лозим. Ҳозирда ҳам буни англаб етмаётган ва ўз ҳолича иш олиб бораётган кишилар орамизда бўлиши мумкин. Кимдир футболга гард юқтирмоқчи бўлса, унга орамизда жой йўқ. Ўз ишини билиб, профессионал тарзда адо этиш истагида бўлган, ўз устида ишлашдан тўхтамайдиган кадрлар учун эса барча эшиклар очиқ", — дейилган Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Абрамов 2010-2012 йилларда Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббийи бўлган. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар миллий жамоаси, “Локомотив” ва 2017 йил июн ойида "Нефтчи" мураббийси бўлган.  

Янгиликлар лентаси
0