Жомбойлик ёш футболчилар “Реал Мадрид” спорт мактабига таклиф қилинди

© uza.uzИван Кострикин с учениками
Иван Кострикин с учениками - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жомбойлик ака-ука футболчилар “Реал Мадрид” клуби қошидаги халқаро спорт мактабига таклиф қилинди.

ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Жомбойлик ака-ука футболчилар “Реал Мадрид” клуби қошидаги халқаро спорт мактабига таклиф қилинди, деб ёзмоқда УзА.

Жомбой туманидаги Ўртабўз маҳалласида истиқомат қилувчи Шуҳратжон ва Шоҳжаҳон Маматовлар бир неча йиллардан бери тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида футбол билан шуғулланишади. 

Ака-укалар меҳнат фахрийси Иван Кострикин ташкил этган туман ёшлар футбол жамоаси таркибида спорт сирларини ўрганишмоқда. Жамоа яқинда Болгарияда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги мусобақада ўз маҳоратларини намойиш этишди.

"Қувонарлиси, халқаро мусобақада иштирок этган “Реал Мадрид” футбол клуби мутахассислари жамоамизга алоҳида эътибор қаратишди. Айниқса, Шуҳратжон ва Шоҳжаҳоннинг ўзига хос ўйин услуби эътироф этилди. Мусобақа якунида бу икки ёш спортчиларимиз “Реал Мадрид” футбол клуби қошидаги халқаро спорт мактабида ўқишга таклиф қилинди. Айни кунларда уларнинг сафар ҳужжатлари тайёрланмоқда", – дейди мураббий И.Кострикин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда охирги йилларда болалар ва ўсмирлар орасида футболни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Республиканинг турли бурчакларида етакчи хорижий мутахсислар билан ҳамкорликда футбол мактаблари очилмоқда. Шунингдек, Одил Ахмедов  каби таниқли ўзбек футболчилари ҳам ўз футбол мактабларини ташкил қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0