13:05 23 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Президент РФ Владимир Путин во время телефонного разговора

Путин Россия жамоасининг мағлубиятига қандай муносабат билдирди

© Sputnik / Michael Klimentyev
Спорт
Ҳавола олиш
272711

Россия Хорватияга имкониятни бой берганига қарамасдан, Владимир Путин жамоага “чиройли ва иродали ўйин кўрсатишганини” учун миннатдорлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин терма жамоанинг иродали ўйин кўрстаганини қайд этиб, жамоанинг бош мураббийи Станислар Черчесовни ЖЧ якунларини муҳокама қилишга таклиф қилди.

Россия президентининг матбуот котиби митрий Песков айтишига қараганда, шанба куни Владимир Путин терма жамоа мураббийи Станислав Черчесовга икки маротаба қўнғироқ қилган.

Дастлаб, ўйиндан олдин муваффақият тилаш учун. Иккинчи маротаба эса, давлат раҳбари Черчесовга ўйиндан кейин қўнғироқ қилиб “ушбу тарихий матчда чиройли ва иродали ўйин кўрсатишганини” учун миннатдорлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси учун ушбу Жаҳон чемпионати тарихда энг муваффақиятли бўлди. Жамоа илк бор Жаҳон чемпионатида нафақат гуруҳдан чиқишга, балким чорак финалгача етиб келишга муваффақ бўлди.

Асосий мавзулар