16:54 18 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Матч группового этапа чемпионата мира по футболу между сборными Бельгии и Туниса на стадионе Спартак в Москве

ФИФА ўтган 60 ўйин бўйича қизиқарли статистика эълон қилди

© Sputnik / Anton Denisov
Спорт
Ҳавола олиш
74410

Энг ҳужумчи жамоа Бразилия, энг ҳимояланувчи жамоа – Россия. ЖЧнинг дастлабки статистикаси эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг ярим финал ўйинлари олдидан FIFA чемпионатнинг бўлиб ўтган 60 учрашувлари ҳақида бир қатор қизиқарли фактларни эълон қилди.

Хусусан, Россия терма жамоаси — 2018 йилги ЖЧнинг энг яхши ҳимояланувчи жамоаси деб топилди. Статистикага кўра россиялик футболчилар энг кўп ҳимояланувчи ҳаракатларни амалга оширишган. Тўпни жарима майдончасидан олиб чиқиш, рақиб ўйинчисидан тўпни олиш ва сейв қилиш ҳаби ҳаракатлар жамоа томонидан 259 маротаба амалга оширилган.

Энг кучли ҳужумчи жамоа — Бразилия  бўлган. Улар 292 маротаба ҳужум уюштирилган. Муваффақиятли узатишлар сони бўйича чемпион — Испания. Улар 3120 та аниқ пас узатишган. Энг самарали жамоа эса — Бельгия бўлган. Турнир давомида улар 14 та гол уришга муваффақ бўлишган.

Энг кўп югурган футболчи — Россия ярим ҳимоячиси Роман Зобнин бўлган. "Спартак" жамоаси ўйинчиси турнир давомида 62 км югурган. Дарвозага урилган зарбалар сони бўйича чемпион — Неймар, 27 зарба. Энг кўп пас узатган футболчи — испаниялик Серхио Рамос — 485 та аниқ пас узатган. Энг кўп сейв амалга оширган дарвозабон эса — Мескика жамоаси дарвозабони Гильмеро Очоа бўлди.

Ушбу статистик маълумотлар ўтказилган 60та ўйин натижаларига асосан тузилган. Олдинда яна икки ярим финал, финал ва учинчи ўрин учун кураш турибди. Жаҳон чемпионлигига Бельгия, Франция, Англия ва Хорватия даъво қилмоқда.

Асосий мавзулар