04:41 19 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Боксёрские перчатки

Бир кунда ўзбекистонлик уч профессионал боксчи навбатдаги жангларини ўтказади

© Pixabay / fbhk
Спорт
Ҳавола олиш
36510

ЭртагаШаҳрам Ғиёсов, Фазлиддин Ғоибназаров ва Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангларини ўтказадилар

ТОШКЕНТ, 14 июл – Sputnik. Эртага профессионал рингда фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонлик боксчилар Шаҳрам Ғиёсов, Фазлиддин Ғоибназаров ва Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангларини ўтказадилар, деб хабар берди “Оламспорт”.

Рио-2016 Олимпиадаси совриндори Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги учинчи жангини АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги Florentine Gardens Hollywood аренасида мексикалик Даниэл Эчеверрияга қарши ўтказади.

Мексикалик боксчи 26 ёшда бўлиб, фаолиятини 2012 йилда бошлаган. Шу кунгача профессионал боксда 24та жанг ўтказиб, уларнинг 19тасида ғалаба қозонган. Ўн еттита жангда рақибларини нокаутга учратган. Бешта жангда мағлубиятга учратган, шулардан иккитаси нокаут билан.

Шаҳрам Ғиёсов эса профессионал рингда иккита жанг ўтказиб, ҳар иккисида ғалаба қозонган. Жангларнинг бирида у рақибини муддатидан аввал мағлуб этган.

Яна бир боксчи Фазлиддин Ғоибназаров эса "Lakefront Arena"да ўзининг бешинчи жангини ўтказади. Унга америкалик Кевин Жонсон рақиблик қилади.

Фазлиддин профессионал рингда тўртта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (2таси нокаут билан). Кевин эса бешта жанг ўтказган ва барчасида рақибларини мағлуб этган (4таси нокаут билан).

Шунингдек, Рио Олимпиадаси ҳамда жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев ҳам профессионал боксдаги ўзининг учинчи жангини ўтказади.

Аҳмадалиев аргентиналик Луис Фернандо Молинага қарши рингга кўтарилади.  

Молина профессионал рингдаги фаолияти давомида 12та жанг ўтказган. Шуларнинг 7тасида рақибларини мағлуб этган (2тасида нокаут эвазига). Тўртта жангда эса имкониятни бой берган. Битта жангда дуранг натижа қайд этилган.

Муроджон Аҳмадалиев эса профессионал боксда иккита жанг ўтказиб, ҳар иккисида ҳам рақибларини нокаут билан мағлубиятга учратган.

Барча жанглар Тошкент вақти билан 15 июль куни тонгда ўтказилади.

Асосий мавзулар