06:41 17 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
 Эктор Купер

Ўзбекистон термасига аргентиналик Эктор Купер бош мураббий бўлиши мумкин

© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Спорт
Ҳавола олиш
59230

Эктор Купер Миср термаси жамоаси, шунингдек Испаниянинг "Валенсия" ва Италиянинг "Интер" клубларини бошқарган.

ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасини аргентиналик Эктор Купер бошқариб боради.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси аргентиналик мутахассис билан келишувгача  португалиялик Карлуш Кейруш ва хорватиялик Златко Далич номзодлари билан ҳам музокаралар олиб борган.

Футбол ассоциацияси Sputnik Узбекистон мухбирига ушбу маълумотни расмий равишда тасдиқлай олишмади.

"Ҳозирги вақтда мутахассис билан музокаралар олиб борилмоқда", - деб таъкидлашди.

Эктор Купернинг сўнгги жамоаси Миср термаси эди. Бунга қадар, аргентиналик мураббий Аргентинанинг "Уракан", "Ланус", Испаниянинг "Мальорка", "Валенсия", "Реал Бетис", "Расинг", Италиянинг "Интер", "Парма", Туркиянинг "Ўрдуспор", Грециянинг "Арис", БААнинг "Ал-Васл" клубларида, Грузия терма жамоасида фаолият олиб борган.

Яқин соатлар ичида мазкур битим борасида расмий хабар берилиши кутилмоқда.

Асосий мавзулар