05:47 17 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Матч чемпионата Узбекистана Пахтакор — Локомотив

Суперлиганинг олти клубига қарздорлик масаласи қимматга тушиши мумкин

© Официальный сайт ФК "Локомотив" (Ташкент)
Спорт
Ҳавола олиш
172011

Айни вақтда “Сўғдиёна”, “Қўқон-1912”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор”, “Пахтакор” ва “Бухоро” каби клубларда қарздорлик мавжуд.

ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Профессионал футбол лигаси зиммасидаги қарздорлик масаласидан вақтида қутула олмаётган Суперлига клубларини огоҳлантирди.

ПФЛ сайтида хабар қилинишича, айни вақтда “Сўғдиёна”, “Қўқон-1912”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор”, “Пахтакор” ва “Бухоро” каби клубларда қарздорлик мавжуд.

“Мазкур ҳолат 14 август — сешанба куни соат 15:00га қадар бартараф этилмаса, жамоалардан 3 очко олиб ташланади. 22-турдан кейин эса уларни Суперлига ўйинларидан олиш ёки 6 очкодан мосуво қилиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин”, - дейилади хабарда.

Бунгача ПФЛ Про-Лиганинг икки клуби — “Ёзёвон” ҳамда “Норин” жамоаларига қарздорликни бартараф этмагани учун техник мағлубият ёзган эди.  

Асосий мавзулар