09:23 19 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Узбекский тяжелоатлет Руслан Нурудинов

Осиё ўйинлари кундалиги: Руслан Нуриддинов жамоага 6 - олтин медални олиб келди

GOH Chai Hin / AFP
Спорт
Ҳавола олиш
474 0 0

Оғир атлетикачи Руслан Нуриддионов умумий ҳисобда 421 тош кўтариб олтинчи олтин медал соҳиби бўлди.

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида бугун Ўзбекистон жамоаси яна бир олдтн медалга сазовор бўлди, Миллий Олимпия қўмитаси хабарига асосан.

Оғир атлетикачи Руслан Нуриддионов умумий ҳисобда 421 кг тош кўтариб, Ўзбекистон жамоаси ютиб олган олтинчи олтин медал соҳиби бўлди. Хабарда айтилишига кўра, ушбу олтин медал Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларида Оғир атлетика бўйича ютиб олган биринчи олтин медали ҳисобланар экан.

Оғир атлетика, аёллар. Омадой Отақўзиева даст кўтаришда 101, силтаб кўтаришда эса 131, умумий ҳисобда эса 232 кг тошни ўзига бўйсундира олди. Бу иккинчи натижа! КУМУШ медаль!

Каратэ бўйича ўтказилган мусобақаларда Барно Мирзаева таиландлик Арм Суккиауни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб бронза медалига сазовор бўлди.

Каратэ. Сайматов бронза медали учун вьетнамлик Хаи Нгуенга қарши жанг ўтказди ва 1:8 ҳисобида ғалаба қозониб бронза медалини ютиб олди.

Асосий мавзулар