20:07 15 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Международный турнир по курашу на кубок президента Республики Узбекистан

Ўзбекистонда кураш бўйича 1-халқаро турнирга тайёргарлик бошланди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Спорт
Ҳавола олиш
56730

Ўзбекистон президенти соврини учун ўтказиладиган кураш бўйича халқаро турнирда 1-ўрин соҳиби 50 минг доллар мукофотни қўлга киритади

ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. 6-сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон президенти соврини учун 1-халқаро турнир ўтказилади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 2 октябрдаги "Кураш миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Кураш Халқаро ассоциацияси таъсис этилган кун 6 сентябрь – "Кураш" миллий спорт тури куни сифатида белгиланган эди.

Шу муносабат билан Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси президенти соврини учун 1-халқаро турнир бўлиб ўтади. 

Унда кураш тарихидаги анъанавий ва замонавий йўналишларни уйғунлаштирган мутлақ вазнда беллашувлар бўлиб ўтади. Турнирнинг соврин жамғармаси 100 000 АҚШ доллари, шундан ғолибга 50 000 АҚШ доллари берилади.

Эслатиб ўтамиз, тарихи 3 ярим минг йилдан ортиқ бўлган кураш мустақиллик йилларида жаҳон саҳнига чиқди. Дзюдо ва самбо устаси, курашчи полвон Комилжон Юсупов ўзбек миллий спортининг қоидаларини тизимга солиб, халқаро спорт стандартларига олиб чиқди.

1998 йил 6 сентябрь куни Тошкентда Кураш Халқаро Ассоциациясига асос солинган эди. Ўтган 20 йил мобайнида ўзбек миллий спорти дунё даражасига чиқа олди. Нуфузли экспертлар томонидан "XXI аср спорти" дея эътироф этилган кураш бугун  Осиё, Африка, Пан-Америка Ўйинлари дастуридан расман ўрин эгаллади.

Асосий мавзулар