02:02 23 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00

АҚШ очиқ чемпионатида илк бор япониялик теннисчи ғолиб чиқди

© AFP 2018 / TIMOTHY A. CLARY
Спорт
Ҳавола олиш
13610

US Openда Наоми Осака афсонавий Серена Вильямс устидан шов-шувли ғалаба қозониб “Катта шлем” соҳиби бўлди.

ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. АҚШда теннис бўйича бўлиб ўтган  очиқ чемпионатда Наоми Осака афсонавий Серена Вильямс устидан ғалаба қозонди.

Бу US Open чемпионатларида япониялик спортчи томонидан ютиб олинган биринчи “Катта шлем” бўлди. Финал баҳсда Наоми Осака 6-2, 6-4 ҳисобда ғалаба қозонди.

Қизиғи шундаки, якуний сетда ҳакам Серена Вильямсни бир очко жаримага тортди. Бунга сабаб Уильямс томонидан ўйин қоидасининг бузилиши, ракеткани синдириш, судьяни ҳақорат қилиш  ва унга ўйин давомида тренери томонидан маслаҳат берилиши бўлди.

Ўйин Серена Уильямс ва ҳакам орасида катта жанжан бюилан якунланди. Жанжал сўнггида Серена судьяга қараб “Сен бундан буён ҳеч қачон, ҳеч қаерда менинг бирорта ўйинимда ҳам ҳакамлик қилмайсан” , -деб бақирди.

Ўйиндан сўнг эса, Уильямс судьяни аёллар ҳуқуқларини поймол қилишда айблади. АҚШда Серена Уильямс аёллар тенг ҳуқуқлигининг фаол курашчиси сифатида танилган. 

Воқеа қандай бўлганини қўйидаги видеолавҳада томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Наоми Осака 1997 йилда Япониянинг Осака шаҳрида туғилган. Унинг Отаси Гаитилик Леонард Франсуа онаси эса япониялик Тамаки Осака. Серена Уильямс Наомининг болаликдан теннис дунёсидаги “кумир”и бўлган. Айни дамда Наоми Гарольд Соломон теннис институтида шуғулланади.

Асосий мавзулар