09:51 25 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB121.46
  • EUR9492.35
  • USD8079.28
Узбекистанец Саидамирхон Тургунбаев завоевал бронзовую медаль Кубка мира  по преодолению препятствий  FEI World Jumping Challenge

Ўзбекистон от спорти бўйича энг йирик халқаро мусобақада учинчи ўринни олди

© Equestrian Federation of Uzbekistan
Спорт
Ҳавола олиш
104 0 0

Халқаро мусобақа Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги "Аллюр" от-спорти клубида ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. От спорти тури бўйича “FEI World Jumping Challenge" халқаро танловининг финал босқичи ўз якунига етди.

Пресс-служба Федерации коневодства и конного спорта Узбекистана

Ўзбекистон миллий от спорти тарихида биринчи маротаба ўтказилаётган мусобақа Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги "Аллюр" от-спорти клубида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Осиё ва МДҲ мамалакатлари орасида бундай кенг кўламли мусобақаларни ташкил қилиш учун масъулиятни ўз зиммасига олиб, энг яхши отчопарлар танловини юқори даражада ташкил қилишга эришди.

Турли мамлакатлардан келган энг яхши 10 нафар спортчи мусобақа ажойиб ва қизиқарли бўлиши учун барча маҳоратларини кўрсатишди.

Икки босқичда бўлиб ўтган мусобақа натижаларига кўра ғолиблар аниқланди. Биринчи ўринни исроиллик чавандоз Стернбах Надав ўзининг “Арагон” исми оти билан қўлга киритди. Иккинчи ўринни аргентиналик Ричард Киеркигард “Рамиро” исмли оти билан эгаллади.

Бронза соврини эса ўзбекисонлик Саидамирхон Турғунбоев “Амбассадор” исмли оти билан қўлга киритди.

Асосий мавзулар