Тошкентда илк бор ОФК мажлиси бўлиб ўтади

© HASAN PIRMUHAMEDOV В Ташкент прибыл секретарь АФК Дато Виндсор Джон
В Ташкент прибыл секретарь АФК Дато Виндсор Джон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОФК мажлисида иштирок этиш учун Тошкетга нуфузли меҳмонлар бирин кетин етиб келмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Эртага, 26 сентябрь куни Тошкентда илк бор  Осиё Футбол конфедерацияси ижроқўмининг мажлиси бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда ЎФА.

Ушбу муносабат билан, айни дамда Ўзбекистон пойтахтига футбол оламининг нуфузли меҳмонлари бирин кетиб етиб келмоқда.

“26 сентябрь куни Тошкент шаҳри ушбу йиғилишга мезбонлик қилади. Шу муносабат билан 24-25 сентябрь кунлари ФИФА ҳамда ОФКнинг мартабали меҳмонлари Тошкент шаҳрига ташриф буюришади. Айни вақтда ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон ва Осиё футбол конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа Тошкентга етиб келди”, - дейилган хабарда.

ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилишининг айнан Ўзбекистонда ўтказилиши, ОФК ҳамда ЎФА ўртасидаги алоқалар мустаҳкамлиги йўлида навбатдаги қадам вазифасини ўтаб беради.

© УФАВ Ташкент прибыл президент АФК Шейх Салман бин Ибрагим ал Халифа
Тошкентда илк бор ОФК мажлиси бўлиб ўтади - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкент прибыл президент АФК Шейх Салман бин Ибрагим ал Халифа

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Осиё футбол конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифанинг Россиядаги Жаҳон чемпионати пайтидаги учрашувлари чоғида ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилишини Тошкентда ўтказиш учун келишиб олишган эди.

Йиғилиш Тошкент шаҳридаги “International” меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0