19:46 14 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Федор Емельяненко приветствует зрителей

Емельяненко америкалик рақибини 1 раунддаёқ нокаут қилди  

© Sputnik / Вадим Жернов
Спорт
Ҳавола олиш
559 0 0

Bellator Гран-при мусобақасида Федор Емельяненко америкалик Чейл Сонненни нокаут билан енгди.

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Кеча АҚШда бўлиб ўтган Bellator Гран-при мусобақасида россиялик аралаш яккакурашчи Федор Емельяненко америкалик Чейл Сонненни нокаут билан енгди, деб хабар қилмоқда Р-спорт.

“Ғалабга эришиш учун россиялик оғир вазн курашчисига бир раунд кифоя бўлди. Емельяненко кетма-кет бир неча зарбалар берганидан сўнг судья жангни тўхтатди” – деб ёзади нашр.

Ушбу жанг Bellatorнинг Гран-приси учун олиб борилган жангларнинг ярим финали эди. Энди Емеляненко 26 ноябрда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган финал жангида яна бир америкалик –яккакурашчи - Райан Бейдер билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, Фёдор Емеляненко ҳозир 42 ёшда. Ўз карерасида у 8 маротаба ғалабага эришиб 5 маротаба мағлубиятга учраган. Емельяненко учун асосий спорт тури бу – самбо.

Асосий мавзулар