11:53 19 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27

Австралиядаги йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхати эълон қилинди

Федерация футбола Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
238 0 0

Эктор Купер Австралиядаги йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. Миллий терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер Австралиядаги йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси  хабар қилди. 

“Шу йилнинг 11-21 ноябрь кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралиянинг Брисбен шаҳрида навбатдаги йиғинни ўтказади. Терма жамоамиз йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. 15 ноябрь куни Ливан терма жамоасига қарши баҳс олиб борсак, 20 ноябрь куни Жанубий Корея терма жамоаси билан куч синашамиз”, - дейилган хабарда.

Қуйида Австралияга йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхати билан танишинг.

Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдорбек Суюнов  (“Пахтакор”), Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912").

Ҳимоячилар: Анзур Исмоилов (“Локомотив”), Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор"), Владимир Козак(“Пахтакор”), Егор Кримец (“Пахтакор”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор"), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Достон Турсунов ("Нефтчи"), Одил Ҳамробеков ("Насаф"), Олег Зотеев ("Локомотив").

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Икром Алибоев ("Локомотив"), Достон Ҳамдамов ("Анжи", Россия), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”), Элдор Шомуродов(“Ростов”, Россия), Отабек Шукуров  (“Шаржа”, БАА), Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912") , Жасур Яхшибоев ("Пахтакор"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")

 Ҳужумчи: Бикмаев Марат (“Локомотив”)

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги Бирлашган Араб Амирликларида келаси йил 5 январдан 1 февралигача бўлиб ўтади. Ўзбекиситон терма жамоаси F гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон билан майдонга тушади.

Асосий мавзулар