04:02 21 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50

Алина Загитова кумуш медал соҳиби бўлди

© Sputnik / Александр Вильф
Спорт
Ҳавола олиш
284 0 0

Фигурали учиш бўйича россиялик Олимпиада чемпиони Алина Загитова жаҳон чемпионатида кумуш медал соҳиби бўлди.

ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Канаданинг Ванкувер шаҳрида Фигурали учун бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Алина Загитова иккинчи ўринни  эгаллади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Жаҳон чемпионатида яккахон учувчи аёллар орасида биринчи ўринни кутилмаганда япониялик ёш спортчи спортчи Рика Кихира эгаллади. Баллар бўйича Рика Кихира 233,12 балл олиб янги жаҳон рекордини ўрнатди. Алина Загитова - 226,53 балл ва Елизавета Туктамышева 215,32 балл жамлади.

Олимпиада чемпиони Алина Загитова “каскадли тулуп” номли элементда хато қилгани учун бир неча балл йўқотган, шу сабаб унинг баллари камайган. Загитованинг "Кармен" опера мусиқаси асосида тайёрланган дастурини қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Олимпиада чемпиони Алина Загитова “каскадли тулуп” номли элементда хато қилгани учун бир неча балл йўқотган, шу сабаб унинг баллари камайган.

Россиялик тажрибали тренер Татьяна Тарасова айтишига қараганда, муваффақиятсизликка сабаб эса – спортчининг бўй ўсиши билан боғлиқ. Гап шундаки, Алина Загитованинг бўйи  айнан ҳозир жуда тез ўсмоқда. Хусусан, Пхенчондаги олимпададан сўнг унинг бўйи 3 смга ўсган.  Бунинг оқибатида бироз координация йўқотиш – бу табиий ҳол, деди Тарасова. Тарасова фикрига кўра, Загитова мусобақаларга жуда яхши тайёргарлик кўрган. 

Қуйида мусобақа чемпиони Рика Кихиранинг чиқишини томоша қилишингиз мумкин.

Асосий мавзулар