21:28 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Боксер Баходир Жалолов

Баҳодир Жалолов рақибини 1-раундда нокаутга учратди

Национальный олимпийский комитет
Спорт
Ҳавола олиш
418 0 0

Баҳодирнинг профессионал рингда ўтказган жанглари сони тўрттага етди. У барча жангларини нокаут билан якунлаган.

ТОШКЕНТ, 10 окт - Sputnik. Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов ўзининг навбатдаги жангида рингга кўтарилди, деб хабар қилди Миллий олимпия қўмитаси.

АҚШнинг Калифорния штати Ла Пуэнте шаҳридаги “Industry Hills Expo Center” мажмуасида ўтказилган жангда Жалоловга америкалик Валентин Маркес рақиблик қилди.

Баҳодир жангнинг биринчи раундидаёқ Маркесни нокаутга учратди ва фаолиятидаги тўртинчи жангни ҳам муддатидан олдин якунлади.

Шу тариқа, Баҳодирнинг профессионал рингда ўтказган жанглари сони тўрттага етди. У барча жангларини нокаут билан якунлаган. Валентин эса профессионал  рингда 10 та жанг ўтказган. Бешта жангда ғалаба (2 таси нокаут билан) қозонган, 5 та жангда мағлубиятга учраган. Баҳодирга қарши баҳсда у фаолиятидаги илк бор нокаутга учраган.

Асосий мавзулар