00:14 21 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Национальная сборная Узбекистана под руководством Эктора Купера прибыла в Брисбен

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубоги-2019 мусобақасидаги шиори маълум бўлди

© Ассоциация футбола Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
744 0 0

Осиё Футбол конфедерацияси расмий сайтида барча терма жамоаларнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз бериш жараёни бўлиб ўтганди.

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Мухлислар Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси учун шиор танлашди, деб хабар қилди Ўзбекистон Футбол ассоциацияси.

Мазкур мусобақа давомида ҳар бир миллий терма жамоа учун алоҳида автобус ажратилиб, ушбу автобусга терма жамоа шиори ёзиб қўйилади.

Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтида барча терма жамоаларнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз бериш жараёни бўлиб ўтганди. Ўзбекистон терма жамоаси учун 3 та шиор варианти тақдим этилганди:

“Куч бирликда” — "Force in unity", “Битта Осиё. Битта жамоа. Битта орзу” – “One ASIA. One team. One dream”, “Биз шу ердамиз. Ўзбекистон” – “Here we are. Uzbekistan”.

Овоз бериш якунида “Биз шу ердамиз. Ўзбекистон” – “Here we are. Uzbekistan” шиори ғолиб чиқди. Эндиликда ушбу шиор Осиё Кубоги давомида Ўзбекистон терма жамоасини олиб юрадиган автобусда акс этади.

​Шунингдек, Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари учун шиор танланган.

Қуйида Ўзбекистон терма жамоаси рақибларининг шиорларини келтириб ўтилган:

“F”  гуруҳи

Япония: “Барчани ҳурмат қилиб, ҳеч кимдан қўрқмай”

Ўзбекистон: “Биз шу ердамиз. Ўзбекистон”

Уммон: “4 миллион юрак, битта орзу”

Турманистон: “Яшил майдон, яшил жамоа, яшил Туркманистон”

Келаси йилнинг 5 январь-1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси “F” гуруҳида Уммон, Туркманистон ва Япония терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Асосий мавзулар