04:35 20 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50

Шифокор Туркияга кетишдан олдин терма жамоа футболчиларининг соғлиги ҳақида маълумот берди

© Фото: ФФУ
Спорт
Ҳавола олиш
364 0 0

Ўзбекистон терма жамоа футболчиларининг жисмоний ҳолати Осиё Кубоги мусобақаси олдидан тиббий текширувдан ўтказилди

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ўзбекистон Миллий терма жамоа футболчилари бош мураббий Эктор Купер бошчилигида Эктор Купер бошчилигидаги Туркияга йўл олиш олдидан тиббий текширувдан ўтишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Эктор Купер 15-29 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғинга жалб қилинган 27 нафар футболчилар рўйхатини эълон қилганди.

Эктор Купер Осиё Кубогига кимлар билан тайёргарлик кўради>>>

Туркия йиғини Осиё Кубоги олдидан сўнгги йиғин. Футболчилар 29 декабрь куни йиғинни тугатиб, кейин орадан уч кун ўтгандан кейин Бирлашган Араб Амирликларига йўл олишади. Шу сабабли катта мусобақа олдидан футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳақида хулосага эга бўлиш учун тиббий кўрик ташкил қилинди.

Миллий терма жамоа бош шифокори Аброр Пирриев жамоа таркибидаги барча футболчиларнинг ҳолати яхши эканлигини маълум қилди.

“Текширувлар натижасига қараб қайси футболчига мусобақа олдидан қандай ёндошиш бўйича ўзимиз учун маълоумотга эга бўлдик. Ана шу маълумотлар асосида йиғин давомида футболчиларни Осиё Кубогига тайёрлаб борамиз. Уларга қандай витаминларни қайси миқдорда бериш, машғулотлардан кейин тикланиш жараёнини қандай ўтказиш бўйича ҳам ўзимиз учун аниқ режа тузиб оламиз", - деди Аброр Пирриев.

Аввалроқ Эктор Купер Осиё Кубогини қўлга киритиш асосий мақсади эканлиги ва мухлисларни қаттиқ тушкунликка тушмасликлари кераклиги ҳақида хабар бергандик.

“Ўйлайманки, биз ҳозир тўғри йўлдамиз”: Эктор Купер Осиё кубогини қўлга киритмоқчи>>>

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги Бирлашган Араб Амирликларида келаси йил 5 январдан 1 февралигача бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси F гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Асосий мавзулар