09:12 22 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Футбольные мячи

Италиянинг "Ювентус" клуби Ўзбекистонда ўз футбол академиясини очади

© Sputnik / Vladimir Pesnya
Спорт
Ҳавола олиш
112 0 0

Академияни ташкил этишдан мақсад фақатгина унинг ўқувчиларини тайёрлаш эмас, балки ўзбек ёшларига футбол билан профессионал тарзда шуғулланиш имкониятини яратишдан иборатлиги маълум қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Ўзбекистонга Италиянинг "Ювентус" клуби брендни бошқариш ва ривожлантириш бўйича ижрочи директори Каролина Киапперо бошчилигидаги делегация ташриф билан келди, деб хабар қилди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот-хизмати.

Таъкидланишича, Италия футбол клуби вакиллари билан ўтказилган музокаралар жараёнида Турин политехника университети кампуси базасида "Ювентус академияси"ни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилган.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистонда футболни оммалаштириш, янги ташкил этилаётган академия фаолиятини самарали йўлга қўйиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилишган.

Каролина Киапперо Ўзбекистонда академияни ташкил этишдан мақсад фақатгина унинг ўқувчиларини тайёрлаш эмас, балки ўзбек ёшларига футбол билан профессионал тарзда шуғулланиш имкониятини яратиш эканлигини маълум қилган.

"Ювентус академияси" фаолияти болаларнинг футбол орқали жисмоний ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек уларда футбол маданиятини шакллантиришга қаратилган. Академия фаолияти комплекс ёндашувга асосланиб, йиллик тренинг, шуғулланиш оромгоҳи, ёзги оромгоҳ, ўқув сессияси каби жами олтита асосий йўналишда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга келиб, "Ювентус академияси" лойиҳаси Европа, Осиё ва Америка қитъасида жойлашган 49 та мамлакатда амалга оширилиб, 100 дан ортиқ ҳудудни ва 15 минг нафардан ортиқ болаларни қамраб олган.

Асосий мавзулар