20:27 18 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Узбекский тяжелоатлет Руслан Нурудинов

Ўзбекистонлик Руслан Нуриддинов допинг сабабли оғир атлетикадан четлаштирилди

Yuri CORTEZ / AFP
Спорт
Ҳавола олиш
1725 0 0

Оғир атлетикачи Нуриддиновдан олинган таҳлиллар Халқаро Олимпия Қўмитаси томонидан қайта ўтказилган допинг текширувида ижобий натижа берган.

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. 2012 йилги Лондон Олимпиадасида иштирок этган беш нафар оғир атлетикачидан олинган таҳлиллар Халқаро Олимпия Қўмитаси томонидан қайта ўтказилган допинг текширувида ижобий натижа берган. Бу ҳақда Халқаро оғир атлетика федерацияси матбуот хизматига хабар қилди.

Қайд этилишича, допинг тестига ижобий реакция берган намуналардан бири ўша мусобақада 105 кг вазн тоифасида тўртинчи ўринни олган ўзбекистонлик Руслан Нуриддиновга тегишли.

Ундан ташқари, 2012 йилги олимпия ўйинларининг чемпиони украиналик Алексей Торохтий, озарбайжонлик Валентин Христов, шунингдек белоруслик Николай Новичков ва арманистонлик Мелин Далузян ҳам рўйхатда бор.

Халқаро оғир атлетика федерацияси ушбу беш спортчини вақтинчалик фаолиятдан четлаштирган.

Асосий мавзулар