05:13 24 Январ 2019
Эфир
  • RUB126.33
  • EUR9518.45
  • USD8378.18
Главный тренер сборной Узбекистана Эктор Купер

Эктор Купернинг якуний рўйхатидан кимлар ўрин олди?

Ассоциация футбола Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
342 0 0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни кунларда Туриянинг Анталия шаҳрида жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 25 дек - Sputnik. Миллий терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер қитъа биринчилигида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қиладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар қилди.

Қитъа биринчилиги 5 январь куни Бирлашган Араб Амирликларида бошланади. Ўзбекистон терма жамоаси 9, 13 ва 17 январь кунлари Уммон, Туркманистон ва Японияга қарши майдонга тушади.

Қуйида Осиё Кубоги мусобақасига йўл оладиган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг якуний таркиби билан танишишингиз мумкин:

Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров ("Локомотив"), Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912"), Санжар Қувватов ("Насаф").

Ҳимоячилар: Егор Кримец ("Пахтакор"), Анзур Исмоилов ("Локомотив"), Достон Турсунов ("Ренофа Ямагучи", Япония), Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), Олег Зотеев ("Локомотив"), Фаррух Сайфиев ("Пахтакор"), Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор"), Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор").

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков ("Насаф"), Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ", Хитой), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Фозил Мусаев ("Жубило Ивата", Япония), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), Достон Ҳамдамов ("Анжи", Россия), Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912"), Икром Алибоев ("Сеул", Жанубий Корея), Элдор Шомуродов ("Ростов", Россия)

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев ("Локомотив"), Сардор Рашидов ("Локомотив").

Асосий мавзулар