06:00 24 Январ 2019
Эфир
  • RUB126.33
  • EUR9518.45
  • USD8378.18
Оксана Чусовитина вышла в финал Чемпионата мира по спортивной гимнастике в Дохе

Оксана Чусовитина спортни тарк этиш ҳақида ҳатто ўйламаслигини айтди

Спорт
Ҳавола олиш
232 0 0

Спорт афсонаси Оксана Чусовитина қачон спортдан кетасиз, деган саволга жавоб берди ва барча ўзбекистонликларни Янги йил билан табриклади

ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. Ўзбекистонлик Оксана Чусовитина "Миллий спорт мукофоти-2018" тақдирлаш маросимида "Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун" номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Маросимда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида Оксана Чусовитина ортда қолаётган йил таассуротлари ва келгуси режалари билан қисқача ўртоқлашган.

"Албатта, мени мана шундай юксак мукофотга муносиб кўришганидан хурсандман. Лекин, тан олишим керак, бу совринга нафақат менга рақобатчилик қилган спортчилар, балки мана шу муҳташам залда тўпланган ҳар бир атлетимиз муносиб эди. Шу маънода бугун менинг омадим чопди, дейиш мумкин. Боиси, халқаро майдонларда ватанимиз байроғини юқорига кўтариб келаётган ҳар бир спортчи ушбу номга ҳақли. Шу сабабли мен ўз қувончимни барча спортчи дўстларим билан баҳам кўраман. Фурсатдан фойдаланиб, мени ҳар қандай шароитда қўллаб-қувватлаётган мухлисларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман", - деган Чусовитина.

Чусовитина 2018 йил спорт фаолиятимда ўзига хос из қолдирган йил бўлганини тан олган.

За пропаганду отечественного спорта на международных аренах награждена легендарная Оксана Чусовитина
НОК Узбекистана
"За пропаганду отечественного спорта на международных аренах" награждена легендарная Оксана Чусовитина

"...Ёрқин ғалабалар билан бирга аламли мағлубиятлар ҳам кузатилди. Олдинда эса биз спортчилар учун масъулиятли йил кириб келмоқда, яъни 2019 йилда Олимпия ўйинларига йўлланмалар ўйналади. Шунинг учун Янги йил арафасида яхшилаб ҳордиқ чиқариб олиш ва янги спорт мавсумига янгича ғайрат билан кириб бориш керак. Биласизми, сўнгги вақтларда мендан тез-тез "спорт фаолиятингизни якунлаш ҳақида ўйламаяпсизми?", деб сўрашмоқда. Мен эса уларга: "қачонки менга шу савол билан мурожаат қилишни бас қилмагунингизча шуғулланишда давом этавераман", деб жавоб бераман", - деган спортчи ва барча юртдошларга Янги йилда юзларидан кулги аримаслигини тилаб қолган.

Асосий мавзулар