15:00 16 Январ 2019
Эфир
  • RUB124.97
  • EUR9582.03
  • USD8356.18
Бой между Хабибом Нурмагомедовым и Конором МакГрегором

Хабиб VS Конор: жанг 2019 йилда бўлиши тасдиқланди

AP Photo/John Locher
Спорт
Ҳавола олиш
113020

Янги кириб келган 2019 йилда UFC нинг енгил вазндаги чемпионлари ўртасида такрорий жанг ўтказилиши ҳақида хабар пайдо бўлди

ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. UFC президенти Дэйн Уайт россиялик Хабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасида такрорий жанг бўлиши мумкин, дея фикр билдирди, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон.

Жанг 2019 йилда ўтказилиши мумкинлиги айтилган.

"Мени фикримча, реванш жанг 2019 йилда бўлади. Йигитлар ғалаба қозонишни исташлари аниқ. Ҳозирча ҳаммаси яхши кетяпти, шу боис бу олишув албатта бўлиб ўтиши лозим", - деган Уайт.

Хабиб Нурмагомедовни Доғистонда қандай кутиб олишди >>>
Эслатиб ўтамиз, аралаш яккакураш бўйича жангчилар Нурмагомедов ва Макгрегорнинг катта можаро билан якунланган муштлашуви ўтган йил 6 октябр санасида Лас-Вегасдаги T-Mobile аренасида ўтказилган эди.

Хабиб бўғувчи усулни қўллаб, ғалаба қозонганди. Аммо кейин октагон сеткасидан сакраб Макгрегорнинг спарринг-шериги Диллон Дэнис билан жанг уюштирганди. Шу туфайли унга нисбатан жарима санкциялари қўланилган эди.

Асосий мавзулар