Биз Осиё Кубогига тайёрмиз – Эктор Купер

© УФАКупер и Ахмедов на пресс-конференции
Купер и Ахмедов на пресс-конференции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Оман билан бўлиб ўтадиган ўйин олдидан Эктор Купер ва Одил Аҳмедовлар журналистлар саволларига жавоб беришди.

ТОШКЕНТ, 8 янв - Sputnik. Ушбу кунларда Ўзбекистон Миллий терма жамоаси БААда бўлиб ўтаётган Осиё кубогига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Биринчи учрашув Уммон жамоасига қарши бўлиб ўтади. Муҳим учрашув олдидан бош мураббий Эктор купер ва терма жамоа капитани Одил Ахмедов журналистлар саволларига жавоб беришди, ЎФА хабари асосида.  

— Уммон терма жамоасига қарши учрашувга тайёргарлик қандай кечди?
— Биз нафақат Уммон жамоасига қарши учрашувга, балком бутун мусобақага тайёрландик. Уммон – бизнинг биринчи рақибимиз. Учрашувга тайёргарлик яхши кечди. Биз эртага ўз имкониятларимизни намойиш қилишга тайёрмиз. Албатта, ғалаба қозонишни истаймиз. 

— Уммон терма жамоасини яхшилаб ўрганиб чиқдингизми ? 
— Ҳа, жамоа ўйинларини томоша қилдик, лекин ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Мусобақада фақат кучли терма жамоалар иштирок этмоқда. Уларнинг барчаси яхши натижа кўрсатишни истайди. Футболнинг қизиқлиги ҳам шунда. Уммон жамоаси ҳам кучли.

— Уммон жамоасининг асосий дарвозабони майдонга туша олмайди. Бу Ўзбекистон жамоасига ёрдам берадими ?

Одил Аҳмедов: - Ҳа, бу ростдан ҳам катта йўқотиш. Мени уни яхши биламан. Агар рақибнинг ушбу йўқотиши бизга қўл келса – мен фақат хурсанд бўламан.

— Жанубий Корея билан бўлган ўйиндан сўнг, Ўзбекистон терма жамоаси салкам 50 кун майдонга тушмади, ўртоқлик учрашулари ўтказмади. Ушбу ҳолат бош мураббий Куперни хавотирга солмаяптими?

— Йўқ, солмаяпти. Бундай ўйинларда жароҳат олиш хавфи катта. Агар Осиё кубогида иштирок этаётган жамоалар бўлганида, биз ўртоқлик учрашувлари ўтказган бўлардик, лекин бундай жамоа топилмади. Жамоага келган бир мураббий ҳамма нарсани мутлақ ўзгартира олмайди. Биз ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Яна кўп нарса қилишга тайёрмиз. Ҳозир имкониятларимизни намойиш қилиш вақти келди.

— Терма жамоанинг жисмоний тайёрлик ҳолатини қандай баҳолайсиз ?

Одил Аҳмедов: - Қайси жамоа тўпга кўпроқ эгалик қилса – ўша ютади. Шунинг учун биз жисмоний тайёргарликка катта эътибор қаратдик. Мусобақа давомида бизда муаммо бўлмайди деб ўйлайман.

Янгиликлар лентаси
0