17:03 22 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04

Велоспортчи Ольга Забелинская Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди

© Фото: НОК Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
95 0 0

2018 йилнинг куз ойларида Ольга Забелинская Францияда бўлиб ўтган “Chronodes Nations” мусобақасида ҳамда 2018 йилнинг декабр ойида Швейцарияда бўлиб ўтган “Track Cycling Challenge” мусобақаларида олтин медални қўлга киритган эди. Бу у қўлга киритган учинчи олтин медаль ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ольга Забелинская Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди, деб хабар берди Ўзбекистон велоспорт федерация матбуот хизмати.

“Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтаётган велотрек бўйича Осиё чемпионатида Ольга Забелинская  гуруҳ пойгаларида 70 очко тўплаб олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ўрин 22 очко тўплаган Тайванлик Хуан Тинг Инг, учинчи ўрин эса 15 очко тўплаган Хитойлик  Джан Йингга насиб этди”, - дейилган хабарда.

2018 йилнинг куз ойларида Ольга Забелинская Францияда бўлиб ўтган “Chronodes Nations” мусобақасида ҳамда 2018 йилнинг декабр ойида Швейцарияда  бўлиб ўтган “Track Cycling Challenge” мусобақаларида олтин медални қўлга киритган эди. Бу у қўлга киритган учинчи олтин ҳисобланади.

Ўзбекистонлик ёш шахматчи сенсацион тарзда жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этди ˃˃˃

Мазкур мусобақа 2020 йил Токиода (Япония) бўлиб ўтадиган 32-ёзги Олимпия ва 16- Параолимпия ўйинларига рейтинг очколарини тақдим этувчи мусобақа ҳисобланади.

Асосий мавзулар