Вадим Абрамов “Бунёдкор”га бош мураббий этиб тайинланди

© fcneftchi.uzВадим Абрамов
Вадим Абрамов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бунёдкор" мураббийлар штабининг тўлиқ таркиби душанба куни эълон қилинади.

ТОШКЕНТ, 13 янв – Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби бош тренери этиб тайинланди, деб хабар қилмоқда клуб матбуот хизмати.

“Клуб бош директори У.Мирзаев вақтинча бош мураббий вазифасини бажариб турганлиги учун Шуҳрат Мақсудовга миннатдорчилик билдирди ҳамда клубнинг бош мураббийи этиб  Вадим Карленович Абрамов тайинланганини маълум қилди”, - дейилган расмий хабарда.  

Хабарда шунингдек, Вадим Абрамовга мураббийлар штабида Марат Мифтахутдинов ёрдамлашиши айтиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида “Бунёкдор” бош директори Миржалол Қосимов “АГМК” клубига ўтган эди. Улуғбек Мирзаев эса 8 январь куни “Бунёдкор”нинг бош директори лавозимига тайинланган эди.

Янгиликлар лентаси
0