Ўзбекистоннинг навбатдаги рақиби - Япония термаси билан танишамиз

© Sputnik / Григорий СысоевСборная Японии по футболу
Сборная Японии по футболу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Sputnik колумнисти, 40-йиллик тажрибага эга бўлган футбол мухилиси Олег Дмитриев, Осиё Кубогининг энг кучли жамоаларидан бири - Япония терма жамоаси ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Япониянинг J-league – профессионал футбол лигаси 90 йиллар бошида футболда катта муваффақиятларга эришиб маҳаллий мухлислар юрагидан жой олди. Бундай муваффақиятга сабаб бир томондан бразилиянинг машҳур ўйинчиларини жалб қилиш бўлса, иккинчидан – европалик мураббийларни ёллаш бўлган бўлса ажаб эмас.

Стадион Шарджа готов к завтрашнему матчу Узбекистан – Оман в рамках Кубка Азии - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги-2019 турниридаги илк ўйинини ўтказади

Ундан ташқари 80-йиллар охирида, Toyota концернининг ҳомийлиги боис, Японияда бир неча континентлар аро турнирлар ҳаб бўлиб ўтган эди. Япониялик миллионлаб футбол мухлислари ўз уйларида машҳур жамоаларнинг футбол ўйинларини томоша қилиш бахтига эга бўлишган эди.

Ушбу оммилар кунчиқар мамлакатида футболнинг илдам ривожланишига, керакли инфратузилма ва мутахассислар пайдо бўлишига олиб келди. 2002 илда Япония ва Корея биргаликда ўтказган жаҳон чемпионатига жуда яхши тайёргарлик билан етиб келди.

Ўшанда Япония жамоаси Россия устидан ғалаба қозониб 1/8 финалгача етиб борган эди. Накамотонинг ягона голи, россиялик ҳимоячиларнинг бепарволиги оқибатида  урилган эди. Лекин ўша чемпионатда Япония жамоаси ундан нарига ўта олмади.

Шундан буён Япония йирик футбол мусобақаларида жуда яхши ўйин кўрсатиб келмоқда. Терма жамоа катта муваффақиятларга эришди дея олмасак-да, лекин улар жуда қизиқ, қандайдир маънода экспериментал ва шу билан бирга интизомли (!) футбол намойиш қилишмоқда.

Россия 2018 мундиали

2018 йилдаги жаҳон чемпионатида Япония яна бир бор ҳаммани ҳайратда қолдирди. Айниқса букмекерлар  учун жуда кутилмаган натижалар бўлди. Дастлаб, жамоа Саранск шаҳрида Колумбия устидан ғалаба қозонди. Ундан сўнг Екатеринбургда жуда сифатли ўйин кўрсатиб Сенегални енгди.

Болельщики на стадионе Шарджа - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик футбол мухлислари БАА аҳолисини ҳайратда қолдиришди

Ушбу ўйинни мен трибунадан туриб кузатдим. Ёрқин ва қизиқарли ўйин барча мухлисларга манзур бўлди десам адашмайман. Ягона голни олдин Россиянинг ЦСКА жамоасида тўп сурган легионер Кейсуке Хонда урди. У бурчакдан тепилган тўпни ўз вақтида эгаллаб олиб уни рақиб дарвозасига йўналтирди. Айни дамда Кейсуке Камбоджа жамоасига мураббийлик қилмоқда.

Россия мундиалидаги Япониянинг учинчи ўйини жуда ғалати ўтди. Жамоа ярим куч билан, ташаббуссиз ва зериказли ўйин кўрсатди ва оқибата Польшага 0:1 ҳисобида ютқазди.

Лекин шунга қарамасдан Япония гуруҳдан чиқди. Сенегал билан очколар бир хил бўлса-да, “еттинчи кўрсатгич” бўйича, яъни сариқ карточкалар сони камлиги бўйича Япония олдинда эди.

Мундиал 1/8 финалда ҳам Япония жуда қизиқарли ўйин кўрсатди. Иккинчи тайм бошида жамоа Бельгия устидан 2:0 ҳисобида устун келаётган эди, лекин иккинчи тайм охирида самурайларнинг чарчоқлиги ёки нотўғри стратегияси туфайлими, Бельгия учта тўп киритишга муваффақ бўлди. Ушбу ўйиндан кейин ҳеч ким Японияни ташаббуссиз ва зерикарли ўйнайдиган жамоа дейишга тили бормасди.

Жамоани ёшартириш

Европалик мураббийлар учун Осиё жамоалари билан ишлаш мураккаблиги сир эмас. Кўп ҳоллардан таклиф қилинган мураббийлай жамоа билан умумий тил топа олмайди.  Масалан, Россия чемпионатидан олдин Япония термасининг босниялик тренери Вахид Халилходжич истеъфога чиқарилган эди. Сабаб – Япония менталитетини тушунмагани.  

Игроки сборной Узбекистана в матче с Туркменистаном - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон-Ўзбекистон: ўзига хос "нокдаун"

Унинг ўрнига 63 ёшли Акиро Нисина тайинланди. Нисина жамоаси Россия мундиалида ёрқин ва эсда қоларли ўйин кўрсатди. Осиё кубогида эса жамоани Хейжиме Мориясу тайёрламоқда.

Ростини айтганда, янги мураббийнинг жамоа аъзоларини танлашдаги ёндашуви бироз кутилмаган бўлди. Масалан, терма жамоада Япониянинг энг машҳур футболчиларидан бири бўлган Синдзи Кагава учун ўрин топилмагани.

Бундай қарор жамоада авлодлар алмашинувини таъминлаш учун қабул қилинган бўлиши мумкин. Терма жамоанинг янги ўйинчиларига  Бременнинг “Вердер” жамоаси футболчиси Юйя Осако, ҳамда "Галатасарай" ўйинчиси Юто Нагамото ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Япония – Осиё Кубогининг тўрт карра чемпиони: 1992, 2000, 2004 ва2011 йилларда. Бу сафарги чемпионатда эса ёш жамоага олдинги муваффақиятларни такрорлаш анча мушкул бўлади.  

Янгиликлар лентаси
0