11:53 25 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Матч между сборными Узбекистана и Туркменистана на кубке Азии по футболу

Ўзбекистон - Япония баҳсини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди

AFP / GIUSEPPE CACACE
Спорт
Ҳавола олиш
455 0 0

Осиё Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган сўнгги учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Японияга қарши ўтказади.

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Ўзбекистон - Япония учрашувини БААлик ҳакам Муҳаммад Абдулла Ҳасан Муҳаммад бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилди.

Бош ҳакамга ён чизиқларда БААлик Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ва Ҳасан Муҳаммад Ҳасан Абдулла ёрдам беришади. 

Арбитр из ОАЭ Мухаммад Абдулла Хасан Мухаммад
Ассоциация футбола Узбекистана
Арбитр из ОАЭ Мухаммад Абдулла Хасан Мухаммад

Дарвоза ортида БААлик бошқа бир ҳакам Аммор Жунайбий ва ироқлик Али Сабаҳ Ад-Дай Ал-Қайсий ишлайди. Тўртинчи ҳакам Ху Вей Мин — Хитойдан. 

Эслатиб ўтамиз, 17 январь куни Осиё Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган сўнгги учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Японияга қарши ўтказади.

Учрашув Ал-Айн шаҳридаги “Халифа бин Зайд” стадионида бўлиб ўтади.

Асосий мавзулар