Сардор Рашидов Португалия клуби билан шартнома имзолади

© CD NacionalСардор Рашидов в форме португальского "Насьонал"
Сардор Рашидов в форме португальского Насьонал - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сардор Рашидов Португалиянинг "Насьонал" клуби билан 2,5 йиллик шартнома имзолади.

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов Португалиянинг "Насьонал" клуби билан шартнома имзолади, деб хабар қилмоқда, ЎФА матбуот хизмати.

“Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов эндиликда Португалиянинг "Насьонал" жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Клуб ўз расмий сайтида Рашидов билан 2,5 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди”, - дейилган хабарда.

ЎФА хабарида Португалия клуби ўз сайтида жойлаштирган маълумот ҳам келтирилган:

Истеъдодли ва жисмоний жиҳатдан бақувват бўлган Сардор Рашидов асли ҳужумчи. Лекин у қанотларда ҳам муваффақиятли тўп сура олади.

СардорРашидовга Қатар, Саудия Арабистони ва БАА клубларидан таклифлар бўлганига қарамай, у Европа клубида ўйнашга қарор қилди.

Сардор Рашидов ҳақида қисқа маълумот: Туғилган йили: 14 июнь 1991 йил Бўйи: 184 см, Оғирлиги: 76 кг Аввалги клуби: "Локомотив", Тошкент Ўзбекистон МТЖ таркибида 45та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол киритган. Сардор Рашидов ижросини чиройли голлар жамланмасини келтирамиз.

Янгиликлар лентаси
0