Нестеров Саудия жамоасига ўтди

© Ассоциация футбола УзбекистанаИгнатий Нестеров - вратарь сборной Узбекистана
Игнатий Нестеров - вратарь сборной Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Нестеров Саудия Арабистонининг "Уҳуд" жамоасига ўтди.

ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Ўзбекистон терма жамоасининг енгилмас дарвозабони Игнатий Нестеров Саудия жамоасига ўтди, деб хабар қилмоқда ЎФА ўзининг телеграм каналида. 

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров "Локомотив" клубидан Саудия Арабистонининг "Уҳуд" жамоасига ўтди. Игнатий Нестеровга янги жамоасида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!", - дейилган хабарда. 

Игнатий Михийлович Нестеров, 1983 йилда туғилган, 35 ёшда. Ўзбекистон жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Нестеров Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, Осиё кубогида 5 маротаба иштирок этиб ўзига хос рекорд ўрнатган.

Нестеров футболда карьерасини Самарқанднинг “Динамо” жамоасида бошлаб, кейин Тошкентнинг “Пахтакор”, “Бундёдкор” ва “Локомотив” жамоаларида тўп сурган. Нестеров Осиё Кубогидан олдин ушбу турдан сўнг ўзининг миллий жамоа таркибидаги карьерасини якунлаши ҳақида эълон қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0