02:19 17 Феврал 2019
Эфир
  • RUB127.67
  • EUR9510.03
  • USD8395.15
Футболист Роберто Карлос в Узбекистане

Тошкентда жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос тантанали кутиб олинди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Спорт
Ҳавола олиш
21910

Ташриф режасига кўра, ёш футболчилар учун ЎФА майдонида мастер-класс ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. Жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос Тошкентга етиб келди. У учган самолёт соат 09:30да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнган.

Ташриф режасига кўра, соат 12:00да ёш футболчилар учун ЎФА майдонида мастер-класс ташкил этилади. Кейин шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади.

Звезда мирового футбола Роберто Карлос приехал в Ташкент

Учрашув 10 дақиқадан 2та тайм давом этади. Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп суради.

Роберто Карлос в Узбекистане
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Роберто Карлос в Узбекистане

Соат 15:00да Роберто Карлос А.П.Хлебушкина номидаги Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ердаги тарбияланувчилар билан учрашади ва уларга совғалар тақдим қилади.

Футболист Роберто Карлос в Узбекистане
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Футболист Роберто Карлос в Узбекистане

Соат 16:00да эса Миллий олимпия қўмитасида Роберто Карлос билан матбуот анжумани ташкил этилади. 

 

Асосий мавзулар