03:43 21 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Узбекская велосипедистка завоевала золото на турнире в Бельгии

Ўзбекистонлик велосипедчи Бельгияда олтин медал ютиб олди

© НОК
Спорт
Ҳавола олиш
209 0 0

Ушбу мусобақада Токио 2020 олимпиадасида иштирок этиш учун баллар ҳам жамланди.

ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. Ўзбекистонлик велосипедчи Ольга Забелинская Бельгияда “International Belgian Track Meeting” трек бўйича халқаро турнирдп олтин медаль соҳиби бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.

“Бугун омниум пойгаларида ҳамюртимиз Ольга Забелинская 192 очко тўплаб энг яхши натижани кўрсатди ва олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда польшалик Лотте Копецки ва бельгиялик Марта Яскульскага насиб этди”, - дейилган хабарда.

Мусобақада 15 мамлакатдан 11 та жамоа қатнашмоқда. Баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси Ольга Забелинская, Екатерина Кнебелева, Мурод Холмуродов каби спортчилар билан иштирок этмоқда.

Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақа Токио 2020 Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини тақдим этади.

Асосий мавзулар