Пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгараклари ташкил этилади

Oбуна бўлиш
Қарор билан Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгараклари ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгараклари ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ПФЛ Спорт бўлими ходими таъмагирлик қилгани учун қўлга олинди

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 февралдан бошлаб:

- жисмоний тарбия соатларидан бўш вақтларида спорт иншоотларида тренерлар томонидан аҳолига, шу жумладан, ўқувчи-ёшлар ва талабаларга кўрсатиладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт хизматлари пуллик асосда амалга оширилади;

- давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида тренерлар томонидан кўрсатилагн пуллик хизматлар учун тушган тўловнинг 20 фоизи коммунал хизматлар харажатларига йўналтирилади, қолган қисми давлат таълим муассасаси ва тренерлар ўртасида тенг миқдорда тақсимланади.

Қарор билан Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгараклари ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Всемирные игры кочевников-2016 - Sputnik Ўзбекистон
Йил охирига қадар Тошкентда камондан отиш спорт мажмуаси очилади

Низомга кўра, шуғулланувчилар томонидан  спорт тўгаракларига қатнашиш учун таълим муассасаси раҳбарига ариза ва бошқа тегишли ҳужжатлар тақдим этилади. 

Аризаларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилади ва улар томонидан шуғулланувчиларнинг лаёқати аниқланади. 

Шунга кўра, таълим муассасаси раҳбари ва шуғулланувчилар ўртасида спорт тўгарагига қатнашиш бўйича белгиланган тартибда шартнома тузилади.

Пуллик хизмат кўрсатганлик учун тўлов миқдори тренер томонидан таълим муассасаси раҳбарияти билан келишилган ҳолда белгиланади.

Тўловлар ҳар ойда келгуси ойнинг 10-санасидан кечикмасдан амалга оширилади.

Шавкат Мирзиёев провел совещание по развитию спорта - Sputnik Ўзбекистон
Бадантарбия ва олимпия марказлари: спорт соҳаси бўйича топшириқлар берилди

Кам таъминланган оилалардан бўлган шуғулланувчилар пуллик хизмат кўрсатилганлиги учун белгиланган тўловларни имтиёзли равишда 50 фоиз миқдорида амалга оширади. Бунда оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисида маҳалла томонидан бериладиган маълумотнома таълим муассасаси раҳбарига тақдим этилади.

Бир оиладан икки ёки ундан ортиқ фарзанд иштирок этган тақдирда, пуллик хизмат кўрсатилганлиги учун белгиланган тўловларни имтиёзли равишда ҳар бири учун 70 фоиз миқдорида амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0