00:30 27 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Футболист на поле

Азиз Турғунбоевнинг катта можароси: беш киши футболдан четлаштирилди

© Sputnik / Александр Вильф
Спорт
Ҳавола олиш
514 0 0

Бир вақтнинг ўзида икки клуб билан шартнома имзолашда гумон қилинаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Азиз Турғунбоевнинг можароли иши Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита томонидан ўрганиб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 5 фев – Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти футболчи Азиз Турғунбоев ва унинг атрофидаги воқеалар бўйича якуний қарорини эълон қилди.

Хабарда ёзилишича, бир вақтнинг ўзида икки клуб билан шартнома имзолашда гумон қилинаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Азиз Турғунбоевнинг можароли иши Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита томонидан ўрганиб чиқилиб, Азиз Турғунбоевнинг миллий терма жамоа футболчиси экани, бундай можароли ишга биринчи бор аралашиб қолаётгани ҳамда бошқа бир қатор омиллар ҳисобга олиниб, футболчига нисбатан енгилроқ жазо тайинланди.

"Эндиликда у 2019 йилнинг 9 июль санасига қадар футболга алоқадор барча турдаги фаолиятдан дисквалификация қилинади. Мазкур вақт давомида Турғунбоев Суперлига ҳамда Про-лига “А” клублари билан шартнома имзолай олмайди", - дейилади хабарда.

Шунингдек, 2018 йилнинг катта қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи сифатида ишлаб келган Илҳом Мўминжонов футболга алоқадор барча турдаги фаолиятдан 1 йилга дисквалификация қилиш ҳақидаги қарор Интизом ва одоб-аҳлоқ қўмитаси томонидан қабул қилинди. 

“Пахтакор” спорт директори Жаъфар Ирисметов ва “Навбаҳор” вице-президенти Шамшод Сариков хатога йўл қўйганликлари сабабли қўмита томонидан 6 ойга футболда четлатди. Шунингдек, футбол ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлмаган, ўз вазифасига нолойиқ деб топилган “Навбаҳор” бош директори Расул Акромов ҳам футболдан 6 ой “дам олади”. У мазкур масалаларни ўз назоратига олмагани, регламент ҳақида тасаввури йўқлигини тан олиб ўтган.

Таъкидланишича, Азиз Турғунбоев билан тузилган ҳар қандай шартномалар ўз кучини йўқотган деб топилади. Яъни, 9 июлга қадар Турғунбоев ҳеч бир клуб билан алоқага чиқмайди, аммо шу санадан эътиборан эркин агентга айланади. Турғунбоев билан келишиш вақтида ҳозир бўлган, бироқ унинг бошига иш тушган вақтда ҳимоя учун келмаган футбол агентлари билан ҳамкорлик давом этиши ёки этмаслигини унинг ўзи ҳал қилади.

Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин.

Асосий мавзулар