16:34 04 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Спорт
Ҳавола олиш
992 0 0

Аргентиналик футболчининг синглиси Романия Facebook᾽даги саҳифасида Нала лақабли ит суратини жойлаштирди.

ТОШКЕНТ, 06 фев – Sputnik. Ла-Манш бўғози устидан учиб ўтаётиб, ҳалокатга учраган аргентиналик футболчи Эмилиано Саланинг синглиси хўжайинини кутаётган итнинг юракни эзадиган суратини эълон қилди.

Футболчининг синглиси Романия Facebook᾽даги саҳифасида Нала лақабли ит суратини жойлаштириб, қуйидаги сўзлари ёзиб қолдирди: “Нала сени кутмоқда”.

Суратда футболчининг вафодор ити ойнали эшик олдида ўтирибди. У хўжайинининг пайдо бўлиши кутиб, олисларга термулади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Кардифф” клубининг аргентиналик ҳужумчиси Эмилиано Сала учган самолёт ҳалокатга учраган жой Ла-Манш бўғозида ҳалок бўлган кишининг танаси топилгани ҳақида хабар қилган эдик. Сўнгги маълумотларга қараганда, тананинг кимга тегишли эканлиги экспертиза хулосасидан кейин ошкор қилинади.

Асосий мавзулар