17:18 19 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.53
  • EUR9554.57
  • USD8455.37
Игроки сборной Узбекистана по футболу перед матчем с Австралией на кубке Азии 2019

ФИФАнинг янги рейтингида Ўзбекистон юқорилади

REUTERS / Satish Kumar Subramani
Спорт
Ҳавола олиш
525 0 0

Осиё кубогида сенсация тарзда ғолиб бўлган Қатар терма жамоаси эълон қилинган рейтингда бирданига 38 поғонага юқорилади.

ТОШКЕНТ, 7 фев - Sputnik. Осиё кубогидаги иштирокидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ФИФАнинг янги рейтингида 6 поғонага юқорилади.

Эндиликда Ўзбекистон миллий жамоаси 89-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг етакчилигини жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби Бельгия терма жамоаси сақлаб турибди. Жаҳон чемпионати ғолиблари французлар эса рейтингнинг иккинчи поғонасидан ўрин олган. Учинчи ўрин Бразилия вакилларига насиб этди. Биринчи ўнликка Хорватия, Англия, Португалия, Уругвай, Швейцария, Испания ва Дания киритилган.

Осиё кубогида илк бор ғолибликни қўлга киритган Қатар жамоаси рейтингда ўз вазияти аъло даражада ўнглаб, 93-ўриндан 55-ўринга сакраб олди.

Осиё футбол конфедерацияси (AFC) жамоалари ўртасида янгиланган рейтингда Эрон (22-ўрин), Япония (27-ўрин), Жанубий Корея (38-ўрин), Австралия (42-ўрин), Қатар (55-ўрин), БАА (67-ўрин), Саудия Арабистони (70-ўрин), Хитой (72-ўрин), Ироқ (80-ўрин), Сурия (83-ўрин), Ливия (86-ўрин) юқори поғоналарни банд этишди.

Қирғизистон жамоаси эса 4 поғона йўқотиб, 95-ўринга тушиб кетди.

Ҳозир рейтингда жами 211 миллий жамоалар келтирилган.

Асосий мавзулар