17:38 17 Феврал 2019
Эфир
  • RUB127.67
  • EUR9510.03
  • USD8395.15
Феруз Абдуллаев

От спорти федерациясига янги раис тайинланди

© НОК Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
123 0 0

Самарқандлик тадбиркор От спорти федерацияси раиси этиб сайланди.

ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига янги раис тайинланди, деб хабар қилмоқда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

11 февраль куни МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов иштирокида бўлиб ўтган мажлисда Абдуллаев Феруз Талъатович номзоди таклиф этилди ва  иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон жамоаси 2022 йилда бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасида от спорти бўйича ҳам иштирок этишига умид билдирди.

“Билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Бу спорт мен учун бегона эмас. Мамлакатимизда от спорти сўнгги 5-6 йилда ривожланди дея оламан. Насиб қилса, биргаликда ҳаракат қиламиз ва мазкур спорт турини янада ривожлантирамиз. Бошқа вилоятларда ҳам от спорти йўналишларини кучайтирамиз”, – деди Феруз Абдуллаев.

Маълумот учун, Феруз Абдуллаев 1976 йилда Самарқандда таваллуд топган. Тадбиркорлик билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон От спорти федерацияси 2017 йилда прездент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинган эди. Федерация раиси лавозимида 2017 йилдан буён Зоир Мирзаев ишлаб келаётган эди. 

Асосий мавзулар