20:11 21 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Узбекский боксер Шахрам Гиясов

Шаҳрам Ғиёсов мексикалик рақибини техник нокаутга учратди

Пресс-служба Национального олимпийского комитета РУз
Спорт
Ҳавола олиш
56810

Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингда ўтказган еттинчи жангида еттинчи ғалабани қўлга киритди.

ТОШКЕНТ, 24 фев - Sputnik. Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов Мексиканинг Тихуана шаҳрида 23 февраль куни бўлиб ўтган жангда мексикалик рақибини техник нокаутга учратди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси.

Эдгар Пуэрто бешинчи раундда Шаҳрамнинг кетма-кет зарбаларидан сўнг мувозанатни йўқотди. Ҳакамлар мексикалик боксчининг соғлиғига хавф туғдирмаслик учун, баҳсни тўхтатишди ва жангда Шаҳрам ғолиб деб эълон қилинди. Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг 10 раунддан иборат бўлиши керак эди. 

Ушбу жанг Шаҳрам Ғиёсов учун профессионал рингда ўтказилган еттинчи жанг ва еттинчи ғалаба бўлди. Эдгар Пуэрто учун эса 38 жангда иккинчи мағлубият бўлди. Шу вақтга қадар Пуэрта - 25 та ғалаба, 11 та дуранг, 1 та мағлубиятга учраган эди. 

Асосий мавзулар