02:06 14 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Спорт
Ҳавола олиш
332 0 0

Самвел Бабаян "Пахтакор" футбол клубида фаолият юритган вақтида футболчиларнинг шартномаси билан боғлиқ ҳужжатларга ноқонуний ўзгартиришлар киритганлиги сабабли футбол фаолиятидан умрбод четлаштирилган эди.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Самвел Бабаян Вячеславович Тошкентнинг “Локомотив” профессионал футбол клуби президенти Мансур Раджаповга маслаҳатчи этиб тайинланди.

“Локомотив” ПФК матбуот хизматининг маълум қилишича, Самвел Бабаян олдига қуйидаги асосий вазифалар белгилаб қўйилди:

1. Клуб инфратузилмасини кўтариш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш;

2. “Локомотив” болалар ва ўсмирлар футбол мактабини ривожлантириш ва замонавий фаолият юритишини йўлга қўйиш;

3. Клуб материал-техник базасини янада шакллантириш ҳамда бунинг учун керакли барча чора-тадбирларни амалга ошириш.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил январь ойида собиқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Самвел Бабаян "Пахтакор" футбол клубида фаолият юритган вақтида футболчиларнинг шартномаси билан боғлиқ ҳужжатларга ноқонуний ўзгартиришлар киритганлиги сабабли футбол фаолиятидан умрбод четлаштирилган эди.

Асосий мавзулар