19:53 23 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04
Эктор Купер

Купер China Cup᾽да иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасининг таркибини эълон қилди

ЎФА
Спорт
Ҳавола олиш
370 0 0

Рўйхатга Осиё Кубогидан сўнг допингда айбланган дарвозабон Игнатий Нестеров ва бир вақтнинг ўзида икки клуб билан шартнома имзолагани учун футболдан четлаштирилган ярим ҳимоячи Азиз Турғунбоев киритилмаган.

ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. Ўзбекистон терма жамоасининг бош мураббийи Эктор Купер Хитойда бўлиб ўтадиган China Cup – 2019 турнирига йўл оладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатга киритилган футболчилар қуйидагилар:

Дарвозабонлар: Акбар Тўраев (ОКМК), Санжар Қувватов (“Пахтакор”), Жавоҳир Илёсов (“Локомотив”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Анзур Исмоилов (“Локомотив”), Достонбек Турсунов (“Ренофа Ямагучи”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Олег Зотеев (“Локомотив”), Фарруҳ Сайфиев (“Пахтакор2), Акмал Шораҳмедов (ОКМК), Даврон Ҳошимов (“Локомотив”).

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков (“Пахтакор”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”), Отабек Шукуров (“Шаржа”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Достонбек Ҳамдамов (“Пахтакор”), Жавоҳир Сиддиқов (“Пахтакор”), Икром Алибоев (“Сеул”).

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдуҳолиқов (“Локомотив”), Элдор Шомуродов («Ростов»).

Кутилганидек рўйхатга Осиё Кубогидан сўнг допингда айбланган дарвозабон Игнатий Нестеров ва бир вақтнинг ўзида икки клуб билан шартнома имзолагани учун футболдан четлаштирилган ярим ҳимоячи Азиз Турғунбоев киритилмаган.

21—25 март кунлари Хитойнинг Гуанси шаҳрида China Cup—2019 мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада мезбон жамоадан ташқари Ўзбекистон, Уругвай ва Таиланд терма жамоалари ҳам иштирок этади. 21 март куни Хитой ярим финалда Таиланд билан куч синашса, 22 март куни Ўзбекистон термаси эса Уругвай терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ярим финалда ғолиб чиққан жамоалар 25 март куни финалда ўзаро тўқнаш келади. Шунингдек, ярим финалда мағлубиятга учраган жамоалар ҳам 25 март куни 3-ўрин учун куч синашишади.

Асосий мавзулар