Эктор Купер: “Бор кучимизни Жаҳон чемпионатига чиқиш учун сарфлаймиз”

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон футбол ассоциациясида миллий терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер яқин келажакдаги режалари ва олдига қўйган мақсадлари ҳақида маълум қилди.

21—25 март кунлари Хитойнинг Гуанси шаҳрида China Cup—2019 мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу турнирда Уругвай, Таиланд, Хитой терма жамоалари иштирок этишади. Ўзбекистон терма жамоасининг олдига қўйган асосий мақсади – бу Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш.

“Ҳозирда бор кучимиз, бор диққат-эътиборимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишга қаратилган. Ўзбекистон терма жамоаси билан бирагаликда, Осиё Кубогида қатнашган терма жамоаларнинг ҳам ўйинини таҳлил қилиб бормоқдамиз. Жаҳон чемпионати саралашида яна уларга дуч келишимиз мумкин. Айтишим мумкинки, агар биргаликда бир жамоа бўлиб ҳаракат қилсак, Япония, Австралия, Жанубий Корея каби Осиё грандларини мағлубиятга учрата оламиз. Фақат бунга аввал ўзимиз ишонишимиз керак”, - деди бор мураббий.

Хитойнинг Гуанси шаҳрида China Cup—2019 мусобақаси 21 март куни Хитой ярим финалда Таиланд билан куч синашса, 22 март куни Ўзбекистон термаси эса Уругвай терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ярим финалда ғолиб чиққан жамоалар 25 март куни финалда ўзаро тўқнаш келади. Шунингдек, ярим финалда мағлубиятга учраган жамоалар ҳам 25 март куни 3-ўрин учун куч синашишади.

Янгиликлар лентаси
0