“Goodbye” - Конор МакГрегор ММАдаги фаолиятини якунлади

© AP Photo/John LocherИрландский боец UFC Конор МакГрегор
Ирландский боец UFC Конор МакГрегор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ирландиялик жангчи Конор МакГрегор аралаш яккураш спортидаги фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ирландиялик жангчи Конор МакГрегор аралаш яккураш спортидаги фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди.

Конор МакГрегор Twitter᾽даги саҳифасида спортдан ҳамда ММАдан кетишга қарор қилганини маълум қилди.

“Собиқ ҳамкасбларимга жангларда омад тилайман”, - дея ёзган у.

Конор МакГрегор ММАда 21 марта ғалаба қозонган ва 4 марта мағлубиятга учраган. Ўтган йилнинг октябрь ойида UFCнинг енгил вазн тоифасидаги жангда россиялик Хабиб Нурмагомедов устун келиб, Конорни чемпионлик камаридан маҳрум қилган эди. Бу унинг спорт фаолиятидаги сўнгги жанг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Конор МакГрегор АҚШнинг Флорида штатида босқинчилик айблови билан ҳибсга олингани ҳақида хабар қилган эдик. Кейинчалик у 12,5 минг доллар миқдоридаги гаров пули эвазига озод қилинган.

Янгиликлар лентаси
0